Тошкент вилояти Ўрта Чирчиқ тумани Янги ҳаёт маҳалласи Боғи Эрам 2-кўчаси рақамсиз уйда истиқомат қилувчи 38 ёшли Шерзод Шобаратов яхши инсонлар кўмагига муҳтож.
Шерзод 2017 йил 8 сентябрь куни бахтсиз ҳодисага учраган. У ўшанда Россияда қурилишда ишлаётган эди. Шерзод кўп қаватли уйнинг бешинчи қаватидан пастга йиқилиб тушди. У оғир тан жароҳатлари билан шифохонага ётқизилди.
Шерзод ўнг томонлама торакоцинтез ва ўнг сон суяги BIOS жарроҳлик амалиётини бошдан кечирди. Шу-шу тўрт мучаси сўг пайтда ишлашга келган Шерзод жисмоний имкониятлари чекланган фуқаролар сафидан жой олди.
Унинг ташхиси: Қўшма политравма, БМЁЖ, БМЧ. Ўнг томон кўкрак қафаси қовурғаларининг орқа қўлтиқ ости чизиғи бўйича ёпиқ синиб силжиши. Гемоторакс, ўнг ўпка пастки бўлагининг лат ейиши.
Умуртқанинг ВЛВ ни компрессион 1-даражали ёпиқ синиши.
«2017 йилнинг август ойида оиламни боқиш учун Россия давлатига ишлашга бордим. Қурилишда ишлаётган маҳалимда 16,5 метр баландликдан тушиб кетгандим. Чап оёғим парчаланиб кетганди.
Ўнг оёғим уч жойидан синганди. Умуртқа поғонам ва 12 та қовурғам ҳам синиб кетганди. Мўъжиза юз бериб, тирик қолдим.
Аёлим мени 2 ойлик чақалоғи билан Москвадаги шифохоналарнинг бирида даволатди. Ўзбекистонга қайтиб келиб, бир неча бор оғир операцияларни бошимдан ўтказдим. Навбатда физиотерапия курслари ва иккита операция турибди.
Мен бир неча ой ҳушсиз ётдим. Айтишларича, 3 марта клиник ўлимни бошимдан ўтказибман. Яшамаса керак дейишганди, яшаб кетдим.
Умуртқаси синган, юра олмайди дейишганди. Оёқларим қимирлаб, икки йилда оёққа туришим мумкинлигини шифокорлар айтишди.
Аллоҳ меҳрибон экан, синов берди. Тузалиш арафасидаман. Ҳозир ногиронлик нафақамга (162 минг сўм) оилам билан (тўрт киши) кун кечирмоқдамиз. Бошқа даромад манбайимиз йўқ.
Ўғлимнинг мактабга бориб келишига ҳам пул бериб турибмиз. Ундан ташқари, 11 ойлик ёш боламиз бор.
Оилам билан бир хонали (4х4) хонада қишни ўтказдик. Рафиқам Севарахон ҳозиргача бор-будини сотиб, қарзга ботиб мени даволатиб келган. Нолимайман, вақтида инсонлар ёрдам қилишди. Ҳозир яхши инсонларнинг холис кўмагига муҳтожман. Ким ёрдам берса, Аллоҳ ажрини берсин. Яратгандан сўраб қоламан», — дейди у.
Саховатпеша инсонлардан Шерзод Шобаратованинг соғайиб юриб кетишига имкон қадар ҳисса қўшишни сўраймиз!
Хайрия қилмоқчи бўлганлар учун керакли маълумотлар:
Пластик карта орқали: (Click, Payme) Шерзод Шобаратов.
Агробанк: 8600 0417 8924 1461
Шерзод Шобаратовнинг телефон рақами: +99890 988 75 22
Telegram: +905349607464
Изоҳ (0)