Канада АҚШ томонидан импорт қилинувчи пўлат ва алюминийларга қўлланилаётган божга нисбатан ўзининг 16,6 миллиард доллар қийматига тенг божларини жорий этади. Бу ҳақда мамлакат Ташқи ишлар вазири Христя Фриланд маълум қилди, деб хабар берди «Корреспондент.net».
Унинг сўзларига қараганда, божлар пиво бочкаларига, вискилар, ҳожатхона қоғозлари ва соч бўёқлари учун жорий этилди. Режаларга кўра, тарифлар 1 июлга қадар амалда бўлади.
«Бу Канада томонидан савдо борасида Иккинчи жаҳон уруши якунланганидан буён қабул қилинган энг жиддий чоралар ҳисобланади. Бу кучли ҳамда пропорционал жавоб ва мутлақ ўзародир», — дейди вазир.
Канада бош вазири Жастин Трюдо Америка томонидан пўлат ва алюминийга жорий қилинган тарифларни «уруш вақтида америкаликлар билан елкама-елка туриб жанг қилган канадаликлар учун ҳақорат» деб атади.
Изоҳ (0)