• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12704.02
    • RUB162.43
    • EUR14871.33
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +39°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Қурғоқчиликни олдиндан огоҳлантириш тизими амалда

    ТERРА-МОДИС сунъий йўлдош платформасининг маълумотларига кўра, Амударё ва Сирдарёнинг юқори қисмидаги дарё ҳавзаларининг қор қоплаган майдони 2018 йилнинг 31 март куни ҳолатига кўра 2017 йилнинг қор кўп ёққан шу даврига нисбатан анчагина озроқ. (расм 1-2).

     

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Расм 1 – Амударё юқори қисмининг қор қоплаган майдонини 2018 йил март ойининг охирги давридаги ҳолати.

     

    Расм 2 – Амударё юқори қисмининг қор қоплаган майдонини 2017 йил март ойининг охирги давридаги ҳолати.

    Бундай шароитда, Амударёнинг қуйи оқими учун серсувлик миқдорини узоқ муддатли башоратига биноан, ҳосил ўсиши вақтида сув миқдори меъёрдан 40 фоиз атрофида бўлиши кутилмоқда. Бошқача айтганда, жорий йилда тадқиқот ўтказилаётган минтақаларда сув кам бўлади (расм 3). Бу эса, авваламбор, қишлоқ хўжалигида кам сувлик билан боғлиқ бўлган эҳтимолли хатарлар оқибатларини пасайтириш учун мослашувнинг қўшимча чора-тадбирларини ўтказишни талаб қилади.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Расм 3 – Амударёнинг қуйи сув оқимларини ойлик башоратлари

    Фермер ўз фаолияти давомида бўлажак экиш мавсумида қанча сув миқдори кераклигини белгилаб олиши, қайси экинларни экиш ва қайси вақтда бу нарсани самаралироқ амалга ошириш мумкинлигини билиши муҳим. Барвақт қилинадиган башоратларсиз режалаштиришни амалга ошириб бўлмайди, айниқса қишлоқ хўжалиги учун унчалик мақбул бўлмаган метеошароитлардаги қурғоқчил ҳудудлар ҳақида сўз юритилганда.

    Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Тараққиёт дастури ва Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳузуридаги Гидрометеорология хизмати билан ҳамкорликда иқлим ўзгариши ҳақидаги БМТнинг доиравий конвенциясининг Адаптацион фонди молиявий кўмагида амалга оширилаётган «Ўзбекистоннинг қурғоқчил ҳудудларида жойлашган фермер ва деҳқон хўжаликларининг иқлимий барқарорлигини таъминлаш» қўшма лойиҳаси доирасида такомиллаштирилган Қурғоқчиликни олдиндан огоҳлантириш тизими (ҚООТ) бундай башоратларни кўра билиш имконини беради.

    Бутунжаҳон метеорология ташкилотининг баёнотига кўра, 2017 йилдаги табиий офатлардан кўрилган зарар рекорд даражадаги 320 миллиард долларга тенг бўлди. Ундан ташқари, ўтган йил, 2015 ва 2016 йиллар каби, «... метеорологик кузатувларнинг бутун тарихидаги учта энг илиқ йил қаторига кирди», - дейилади баёнотда.

    Тегишли ташкилотлар ва жамоатчиликка замонавий ва аниқ башоратларни тақдим этиш орқали хавфли гидрометеорологик кўринишларни олдиндан кўра билиш тизимини такомиллаштириш одамлар ҳаётини сақлаб қолиши, пул маблағларини тежаши ва инфратузилмани зарардан сақлаб қолиши имконини беради.

    «Ўзгидромет» мутахассислари томонидан мана шундай тизим сув оқимини шакллантириш зоналари бўлмиш Амударё ва Сирдарёнинг юқори қисмлари учун ишлаб чиқилган эди. Шуни қайд этиш жоизки, Қорақалпоғистон Амударёнинг этакларида жойлашган ва бу ерда мазкур сув оқимидан фойдаланиш ва қайта тиклашга зарур бўладиган шароитлар юқори қисмлардан тубдан фарқ қилади. Лойиҳа доирасида мазкур тизим ҳудуднинг географик жойлашуви шароитларига мослаштирилди. Ҳозирги вақтда у икки турдаги маҳсулотни олиш имконини беради - сув миқдорини сифатли баҳолаш, у туфайли йил сув ресурслари билан етарли даражада таъминланганлигини ёки қурғоқчилик кутилаётганини, ҳамда маълум бир объект учун сув заҳираларини сон жиҳатдан тавсифлаш ҳақида тасаввур берадиган маълумотларни аниқлаш мумкин бўлади.

    «Қорақалпоғистон бўйича барча кузатув тармоқларини автоматлаштириш лойиҳанинг муҳим йўналиши ҳисобланади. 2017 йилнинг март апрель ойларида 10 та метеорологик станциядан иборат бўлган кузатув метеорологик тармоқни модернизация қилиш учун ускуналар ўрнатилди. Биз Россия, Қирғизстон ва Италиядан мутахассисларни жалб қилдик. Бундай ускуна мамлакатда биринчи маротаба ишлатилмоқда. У қатъий белгиланган давр мобайнида асосий метеорологик параметрларни юқори аниқликда ўлчаш, ўлчашлар натижасида қатор кўрсаткичларни ҳисоблаб чиқиш, ахборотни тезкорлик ва диққат билан кодлаш, телеграммалар матнини тузиш ва ахборотни маълумотларни жамлаш марказларига юбориш имконини беради. Бутунжаҳон метеорологик ташкилоти тавсияларига мувофиқ, гидреметеорологик тармоқларни автоматлаштиришда камида икки йил мобайнида ёндаш ўлчашларни (қўлда ва автоматик қурилмалар ёрдамида) ҳам олиб бориш зарур. Кейинги босқичда кузатувларни автоматлаштирилган режимга ўтказиш борасида қарорларни қабул қилиш учун қатор ўлчовлар ва сенсор маълумотларининг қаторлар даврийлигини бир хиллигини баҳолаш ўтказилади», – дейди лойиҳа раҳбари Александр Меркушкин.

     Бундан ташқари, лойиҳа доирасида Туямўйин ва Қипчоқдаги иккита муҳим нуқталарда сув сарфи даражасини кузатиш тизимларини автоматлаштириш амалга оширилмоқда. Бу тегишли ўлчовларни бажаришда вақтни қисқартиради ва меҳнат сарфини қисқартириш имконини беради. Агар олдинлари сувни юқори миқдори шароитида барча жараён ўртача 5—6 соат давом этган бўлса, ҳозирда 30—40 дақиқа етарли бўлмоқда. Кўп функцияли телеметрияни қўллаш туфайли олинаётган ахборотни сифати ҳам ошди. Дарёнинг чуқурлиги ва туби ҳолати ҳақида маълумотларни олиш мумкин бўлди, буни эса кемалар қатнови, кўприклар ва кечувлар қуришда ҳисобга олиш муҳимдир.

    Шунга қарамасдан, мутахассисларни таъкидлашича, маълумотларни йиғиш ва жамлашни ўзигина етарли эмас, ахборотни муайян аудитория орасида тарқатиш зарур. Бунинг учун кўп модулли ахборот майдони ишлаб чиқилмоқда, у асосий истеъмолчиларни улар учун қулай шаклда муҳим маълумотлар билан тезкор таъминлаш имконини беради.

    Аҳолининг турли қатламлари, ҳамда иқтисодиёт секторлари учун модернизацияланган гидрометеорологик ва иқлим хизматларининг асосий афзалликлари:

    • Иқлимга боғлиқ бўлган хавфли табиий кўринишлар орқали етказилаётган муайян зарарларни пасайтириш борасида ечимларни башоратлаш, огоҳлантириш ва кўмак бериш тизимларини сифатли ахборот билан ўз вақтида таъминлаш.
    • Иқлим ўзгаришининг салбий оқибатларига мослашиш чораларини режалаштириш, ишлаб чиқиш ва жорий қилишда зарур ахборот билан таъминлаш.
    • Кўзда тутиладиган ёғинларни ва қурғоқчилик ёки сув тошқинларини юзага келиши хатарликларини ҳисобга олган ҳолда сув ресурсларини бошқариш самарадорлигини ошириш.
    • Қишлоқ хўжалиги секторини мослашув чора-тадбирларини ишлатган ҳолда иқлим туфайли юзага келадиган хавфли кўринишларга боғлиқлигини пасайтириш.
    • Гидрологик башорат маълумотларидан фойдаланган ҳолда сув омбори ишини самарали бошқариш.
    • Об-ҳавонинг аниқ маълумоти асосида уй хўжаликлари ва якка тартибдаги тадбиркорлар фаолиятини режалаштириш имконияти.
    • Транспорт ташувлари секторида об-ҳаво маълумотини инобатга олган ҳолда юклар ва йўловчиларни самаралироқ ташишни амалга ошириш мумкин.
    Бундан ташқари, энергиянинг қайта тикланувчи манбаларидан фойдаланган ҳолда электр энергияси ишлаб чиқаришни оптималлаштириш, тегишли инфратузилмани бошқариш ва истиқбол учун зарур бўладиган инвестициялар даражаси борасида қарорлар қабул қилиш учун бу жуда ҳам қулай воситадир. Ахир, ҳозирги даврда, энергиянинг муқобил манбаларини ишлатиш кўплаб иқтисодий ва экологик муаммоларни ечими бўлиб қолмоқда, об-ҳаво ва иқлим шароити ҳақида ўз вақтидаги ва аниқ ахборот жуда ҳам муҳим ҳисобланади.

    Лойиҳа доирасида амалга оширилаётган гидрометеорологик тармоқларни модернизациялаш бўйича чоралар мажмуаси ва қурғоқчиликни олдиндан огоҳлантириш тизимини ривожлантириш яхши ҳимояланмаган ҳамжамиятларни иқлимга барқарорлигини оширишга сезиларли ҳисса қўшади - бу эса лойиҳанинг асосий мақсадидир.

    01.06.2018, 17:06   Изоҳ (0)   20952
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Россияда 5-қаватдан йиқилган Шерзод Шобаратов юриб кетишга умид қилиб яшамоқда

    01.06.2018, 16:54

    Тошкентда 6 минг доллар эвазига олий ўқув юртига киритишни таклиф қилган коллеж директори қўлга олинди

    01.06.2018, 16:24

    8 июнь куни Орол бўйича халқаро конференция бўлиб ўтади

    01.06.2018, 15:28

    Evergreen Motors компанияси Тошкентда 10 та боғча қуради ва Сежонг университети филиалини очади

    01.06.2018, 15:16

    Шавкат Мирзиёев Tashkent City қурилиши билан танишди

    01.06.2018, 15:05

    Фарғоналик 5 ёшли қизчанинг ўлимига оид жиноят иши судда кўриб чиқилмоқда

    01.06.2018, 15:04
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Қулай шартлар билан янги ипотека маҳсулоти ва хонадон ютиб олиш имконияти


    President Tech Award танловида иштирок этиш учун аризалар қабули узайтирилди 


    Катта ўзгаришлар кичик қадамлар билан бошланади


    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 



    Yandex Music’да жазирама кайфият учун махсус “Чилла” бўлими пайдо бўлди


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    Visa Kapitalbank билан Хитойга: WeChat Pay ва Alipay орқали нақд пулсиз тўловлар – эркин, осон ва хавфсиз


    Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби магистратура дастурларига қабул жараёнлари давом этаётганини маълум қилади


    GETWORK — Европада ишлаш орзусини амалга оширадиган ишончли агентлик


    Мирзо Улуғбек туманида жойлашган йирик кўчмас мулк аукционга қўйилди



    “Ўзбекинвест” суғурта компанияси 2025 йилнинг I ярим йиллиги якунларини эълон қилди


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 

     

    Тавсия этамиз

    Нилдан Фрот дарёсигача: махфийликдан тобора реалликка айланиб бораётган “Катта Исроил” концепцияси

    22 июл, 12:22

    КГБ сохталаштирган жиноят – СССР парчаланиши арафасида ўлим жазоси берилган қария ким эди?

    21 июл, 21:06

    Титанлар тўқнашуви: ғарб бургути кучлими ёхуд шарқ аждари?

    21 июл, 19:50

    Фавворада чўмилаётган, музқаймоққа навбатда турган одамлар, майсада ухлаётган ит-мушуклар — Тошкентда чилла

    21 июл, 14:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Россия эстрадасининг энг бадавлат санъаткорлари: улар қанча пул ишлаб топади?

    Лайфстайл | 23 июл, 09:50

    Трамп Япония, Филиппин ва Индонезия билан савдо битимларини тузди

    Дунё | 23 июл, 09:20

    Андижонда аёлни “самосуд” қилган дўкон эгасига жиноят иши қўзғатилди 

    Ўзбекистон | 23 июл, 09:14

    “Реал” ҳужумчисига кутилмаган харидор чиқди

    Спорт | 23 июл, 09:09

    Ҳиндистонда самолёт қўнгач ёниб кетди

    Дунё | 23 июл, 08:39

    Ярим йилда ёқилғи-энергетика соҳасига етказилган 758 млрд сўм зарар ундирилди — Бош прокуратура

    Ўзбекистон | 23 июл, 00:00
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.