Англияда ҳар йилги анъанавий Куперсхилд пишлоқ пойгаси бўлиб ўтди, деб ёзмоқда TJournal.
Пойганинг шарти шундан иборатки, қатнашчилар тепаликдан думалатилган Глостер пишлоғига етиб олиши керак. Финишга биринчи бўлиб етиб келган қатнашчига совға сифатида айнан ўша пишлоқнинг ўзи берилади.
Мусобақа 200 йилдан буён ўтказилади. Пойга вақтида бўйин, бел, оёқ, қовурға ва қўллар жароҳат олиши мумкин. Шунинг учун, мусобақа вақтида «Тез ёрдам» машинаси навбатчилик қилади. Кўпчилик пишлоқ пойгасини дунёдаги энг аҳмоқона тадбирлардан бири деб ҳисоблайди. Мусобақани бир неча бор тақиқламоқчи бўлишган, бироқ уринишлар самара бермаган.
Изоҳ (0)