Россиялик журналист Аркадий Бабченко Украина президенти Пётр Порошенко маъмуриятининг вакили томонидан Украина фуқаролигини олиш борасидаги таклифни қабул қилди, деб хабар беради «Интерфакс».
«Фуқароликни олишда ёрдам кўрсатиш борасида гап бўлди. Тўғрисини айтаман, мен рози бўлдим», — дейди журналист Киевда бўлиб ўтган матбуот анжумани вақтида.
Бабченконинг сўзларига қараганда, унда Украинада доимий яшаш ҳуқуқи бор ва оиласи ҳам муқим яшаш учун керакли ҳужжатларни топширган.
Эслатиб ўтамиз, 29 май куни Украина ҳукумати ва ОАВлари 2017 йилдан буён Киевдаги ATR телеканалида ишлаб келаётган Бабченко отиб кетилгани ҳақида хабарлар тарқалганди.
Эртаси кунига эса Украина хавфсизлик хизмати раҳбари Василий Грицак Бабченконинг «ўлдирилиши» махсус операциянинг бир қисми бўлганлигини маълум қилганди.
Изоҳ (0)