«Челси» ҳамда Англия терма жамаоси собиқ ўйинчиси Фрэнк Лэмпард бош мураббийлик фаолиятини бошлади. 2017 йилда футболчилик фаолиятини якунлаган Фрэнк Чемпионшип вакили «Дерби Каунти» жамоасига бош мураббий бўлди. Бу ҳақда клубнинг расмий сайтида хабар берилди.
Лемпард жамоа билан уч йиллик шартномага имзо чекди.
Чемпионшипнинг якунига етган мавсумида «Дерби Каунти» мусобақа жадвалида олтинчи ўринни эгаллади. АПЛга чиқиш учун плей-офф босқичида эса «Фулҳэм»га имкониятни бой берди.
Маълумот учун бироз вақт муқаддам Англия терма жамоаси ҳамда «Ливерпуль» клуби афсонаси Стивен Жеррард Шотландиянинг «Рейнжерс» жамоасига бош мураббий этиб тайинлаган эди.
Изоҳ (0)