«Реал Мадрид» футболчиси Гарет Бэйл Англияга қайтиши мумкин.
AS нашри хабарига кўра, манчестерликлар «Қироллик клуби»нинг уэльслик ярим ҳимоячисини сотиб олиш учун катта маблағ сарфлашга тайёр. Гап 140 миллион евро ҳақида кетмоқда.
Бунинг учун «Юнайтед» раҳбарияти франциялик Антони Марсьялни сотади. Клуб унга 100 миллион евро нарх белгилади. Антонининг трансферидан тушадиган маблағ орқали эса Бэйл Англияга қайтарилиши мумкин.
Аввалроқ уэльслик футболчининг «Челси»га ўтиши мумкинлиги ҳақида хабарлар пайдо бўлганди. Шунингдек, Гаретнинг собиқ жамоаси «Тоттенҳэм» ҳам уни ортга қайтаришга ҳаракат қилиб кўриши мумкин.
Изоҳ (0)