Афғонистоннинг махсус кучлари томонидан «Толибон» ҳаракати назорати остидаги қамоқхонадан камида 105 киши озод қилинди. Бу ҳақда Tolo News телеканалига таяниб, «РИА Новости» хабар берди.
Ҳарбий бўлинма 31 май, пайшанбага ўтар кечаси мамлакат жанубидаги Ҳилманд вилоятининг Кажаки туманида махсус операцияни амалга оширган. Озод қилинганларнинг барчаси — тинч аҳоли вакиллари. Улардан 5 нафари — аёл кишилар.
Жангарилардан тўрт нафари йўқ қилинган, биттаси қўлга олинган, шунингдек, хавфсизлик кучлари томонидан операция вақтида 10 та мотоцикл олиб қўйилган.
Изоҳ (0)