Шайхонтоҳур туманида бундан икки йил олдин қашқадарёлик фуқаронинг 53 бош қўй гўштининг пулини шу кунгача қайтариб бермай юрган фирибгар қўлга олинди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар берди.
Тошкент шаҳрининг Шайхонтоҳур туманида 2018 йил 10 апрель куни ИИБга тушган ҳужжатларга кўра, 2016 йил 31 октябрь куни Қашқадарё вилояти Косон туманида яшовчи фуқародан умумий қиймати 25 миллион 800 минг сўмлик 53 бош қўй гўштини пулини 10 кун ичида тайёрлаб беришни ваъда қилиб, алдаб юрган шахс қўлга олинди.
Маълум бўлишича, фирибгар ваъдасини бажармай пулларни ўз эҳтиёжи учун ишлатиб юборган. Кўрилган чоралар натижасида фирибгар қўлга олинган.
Изоҳ (0)