ЖЧ-2018 га тайёргарлик кўраётган Аргентина терма жамоаси кеча, 29 май санасида Буэнос-Айресдаги «Альберто Армандо» стадионида Ҳаити термасига қарши ўртоқлик ўйинида майдонга тушди.
Учрашув Месси жамоадошларининг 4:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди. Аввалига ўйиннинг 17-дақиқасида Лео Месси пенальтидан гол урган ҳолда ҳисобни очди. Биринчи бўлим шу ҳисоб билан якунланди. Иккинчи бўлимнинг 58-дақиқасида Лео иккинчи голини уриб, дублга эришди. Орадан 8 дақиқа ўтиб, Месси учрашувдаги 3-голини урди. Ўйинга якуний нуқтани эса Серхио Агуэро қўйди.
Ўртоқлик учрашуви
29 май, сешанба
Аргентина — Ҳаити 4:0
Голлар: 1:0 — Месси, 17 (пенальти); 2:0 — Месси, 58; 3:0 — Месси, 66; 4:0 — Агуэро, 69
Аргентина: Кабальеро – Салвио, Отаменди, Фасио (Рохо,46), Тальяфико (Акунья, 71) – Ло Чельсо (Банега, 75), Маскерано, Лансини (Меса, 59) – Месси, Игуаин (Агуэро, 59), Ди Мария (Павон, 59)
Изоҳ (0)