Аввалроқ Ўзбекистон футбол ассоциацияси биринчи вице-президенти Умид Аҳмаджоновнинг топшириғига кўра ҳар ойнинг илк душанба кунлари Суперлига клубларида маънавият ва маърифат дарслари бўлиб ўтаётгани ҳақида хабар берилган эди.
Ана шундай дарслардан бири кеча, 28 май душанба куни Тошкентнинг «Пахтакор» жамоасида бўлиб ўтди, деб хабар беради ЎФА матбуот хизмати.
Таъкидланишича, «Пахтакор» футбол клубида ўтган маърифат ва маънавият соатида жамоа аъзоларига Ўзбекистонда бўлаётган сўнгги сиёсий ва маданий-маърифий соҳалардаги ўзгаришлар ҳақида атрофлича маълумот берилган.
Шунингдек, «Маънавият ва маърифат дарси»да Ўзбекистонда футболни ривожлантириш, янги босқичга олиб чиқиш борасида амалга оширилаётган ислоҳотлар, янгиликлар ҳақида сўз юритилди, дейилади хабарда.
Изоҳ (0)