Мадриднинг «Атлетико» клуби ҳимоячиси Хосе Хименес фаолиятини «Қироллик клуби»да давом эттириши мумкин, деб ёзади Marca нашри.
«Қаймоқранглилар» раҳбарияти анча вақтдан бери уругвайлик ҳимоячини кузатиб келади. Хосега шахсан Зинедин Зиданнинг ўзи қизиқиш билдирмоқда. Унга кўра, Хименес «Қироллик клуби» ҳимояси учун идеал номзод ҳисобланмоқда.
«Реал» 23 ёшли ҳимоячининг шартномасида кўрсатилган 60 миллион евро товон пулини, ҳамшаҳари ғазнасига ўтказиб беришга тайёр. Жамоа раҳбарияти мазкур нархни замонавий футболдаги нархларга тўла мос келади деб ҳисобламоқда.
Изоҳ (0)