Швеция ғарбида ўт ўчирувчилар туни билан ўрмонда юз берган ёнғинни ўчирди, деб ёзади «Корреспондент.net».
Ушбу ёнғин тормози бузилиб қолган поезддан олов чиқиши оқибатида юз берди.
420 метрли юк поездининг машинисти бузилган тормоз ғилдиракларга тегиб, олов чақнаётганини сезмай қолди.
«Агар қоронғу бўлганида балки олов чақнаётганини сезган бўлардик», — дейди машинист.
Ёнғин оқибатида ҳеч ким жабрланмаган. Бир нечта хўжалик қурилишларига зарар етган.
Ўт ўчирувчилар кечаси оловни бартараф этган, шундай бўлса-да ҳудуд ўт ўчирувчилар назоратига олинган.
Изоҳ (0)