Бельгиянинг Льеж шаҳрида содир бўлган отишма оқибатида уч киши ҳалок бўлди ва яна икки киши жароҳат олди. Бу ҳақда France Soir нашрига таяниб, «Интерфакс» хабар берди.
Маълумотларга кўра, отишма оқибатида икки нафар полициячи ва бир нафар оддий фуқаро ҳалок бўлган.
Қуролланган номаълум шахс маҳаллий вақт билан тахминан 10:30 ларда шаҳар марказида отишма уюштирган. Шундан сўнг у бир аёлни асирликка олиб, воқеа жойидан яширинишга уринган. Бироқ жиноятчи полициячилар томонидан отиб ташланган.
Изоҳ (0)