Руминиядаги Бакеу уездидаги ўрмон массивларидан бирида Иккинчи жаҳон уруши давридаги бомба портлаб кетди, деб ёзмоқда «Корреспондент.net».
Дастлабки маълумотларга қараганда, бомба болға зарбидан кейин портлаб кетган.
Портлаш оқибатида 27 ёшли эркак ҳалок бўлган, икки киши оғир жароҳат олган. Жароҳат олганлардан бирининг қўлини ампутация қилишга тўғри келган. Яна бир киши кўкрак қафасидан яраланган. Шунингдек, бомба парчалари унинг тос артериясига жароҳат етказган.
Полиция воқеа тафсилотларини аниқлаштириш билан шуғулланмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Германияда Иккинчи жаҳон уруши даврига оид бомба туфайли 26 минг киши эвакуация қилинган эди.
Изоҳ (0)