Ўзбекистон Президентининг 2018 йил 14 майдаги қарорига мувофиқ, Вазирлар Маҳкамаси ҳар йили Мудофаа вазирлигининг ўн нафар энг илғор авиация мутахассисига Тошкент шаҳридан уй-жой ажратиш тўғрисидаги тақдимномани кўриб чиқади. Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати «Дарё»га маълум қилди.
Ҳужжатда белгиланганидек, шарафли касбнинг фидойилари бўлган ҳарбий учувчиларга уй-жойлар Мудофаа вазирлигига давлат бюджетидан ажратиладиган маблағлар ҳисобидан берилади.
«Мазкур имтиёз Ўзбекистон ҳаво сарҳадлари қалқонларининг ватанга садоқати, жанговар салоҳияти ва профессионал тайёргарлигини янада оширишга хизмат қилади», — дейилади хабарда.
Изоҳ (0)