Украинанинг Сумск вилоятидаги қишлоқлардан бирида 27 май куни Daewoo Lanos автомобили ҳайдовчиси йўл четида бир неча бола билан бирга кетаётган икки ёшли болани босиб ўлдирди. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар берди.
Хабар берилишича, ҳайдовчи воқеа жойидан яширинган.
Полиция ушлаш режасини эълон қилган ва бир неча соатдан кейин автомобиль ҳайдовчисини спиртли ичимлик ичганлик аломатлари билан қўлга олган.
Айни пайтда эркак ҳибсда сақлаб турилибди. Ҳолат юзасидан жиноий иш очилган. Ҳайдовчи саккиз йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилиниши мумкин.
Изоҳ (0)