Футбол бўйича Россияда бўлиб ўтадиган Жаҳон Чемпионати яқинлашиб келаётган бир вақтда терма жамоалар тайёргарликка зўр бермоқда.
Фурсатдан унумли фойдаланган терма жамоалар ФИФА кунлари доирасида ўртоқлик учрашувларида иштирок этади.
Жумладан, Жаҳон Чемпионатида Осиё қитъасини шарафини ҳимоя қилувчи Жанубий Корея айни дамда Ҳондурас термасига қарши ўртоқлик учрашувида иштирок этмоқда.
Карлуш Кейруш бошчилигидаги Эрон миллий терма жамоаси эса бугун тунда Туркияга қарши майдонга тушади.
Осиё қитъаси номидан мундиалда иштирок этадиган яна бир терма жамоа — Саудия Арабистони эса яқиндагина янги бош мураббий — Роберто Манчини қўли остига ўтган Италия терма жамоасига қарши кураш олиб боради.
Маълумот учун ФИФА кунлари доирасида 7 июнь куни футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси сафарда Уругвай терма жамоасига қарши ўртоқлик учрашувида майдонга тушади.
Ўртоқлик учрашувлари
28 май, душанба
Изоҳ (0)