АҚШ делегацияси икки Корея чегарасидаги Пханмунджом музокара пунктида КХДР вакиллари билан учрашув ўтказмоқда. Бу ҳақда 27 май куни Давлат департаменти матбуот котиби Хизер Науэрт маълум қилди, дея хабар беради «Корреспондент.net».
«Президент Трамп ва КХДР етакчиси Ким Чен Ин ўртасидаги учрашувга тайёргарликни давом эттирмоқдамиз», — деди Науэрт.
The Washington Post нашрига кўра, АҚШ делегациясини Давлат департаментининг КХДР бўйича собиқ махсус вакили Сон Ким бошқармоқда. Делегацияга Миллий хавфсизлик кенгаши аъзоси Элисон Хукер ва мудофаа вазирининг Шарқий Осиё бўйича ёрдамчиси Рендалл Шрайвер ҳам кирган.
Изоҳ (0)