18 май куни Лондон фонд биржасида SamarkandBonds деб номланувчи ўзбек сўмларида қиймати белгиланган халқаро молия корпорацияси облигациялари жойлаштирилди. Бу ҳақда Spot хабар бермоқда.
Қимматбаҳо қоғозларнинг умумий қиймати 80 миллиард сўмга тенг. Тўлов муддати 2 йилни ташкил этади. Купон ставкаси йиллик 9,5 фоизга тенг.
«Халқаро молия корпорацияси сўнгги йилларда ўз лойиҳалари амалга ошириладиган мамлакатларнинг миллий валюталарида чиқаришни синовдан ўтказмоқда.
Корпорациянинг юқори кредит рейтинги сабаб ушбу қимматбаҳо қоғозлар халқаро капитал бозоридаги хорижий инвесторлар ўртасида муваффақиятли қабул қилинмоқда», — дейилади хабарда.
Ушбу фаолият доирасида облигацияларни сотиш бўйича келишув активларни бошқариш бўйича учта Европа компаниялари томонидан имзоланди. Келишувларни ташкил этишни ING Capital Markets брокерлик компанияси ўз зиммасига олган.
Ушбу облигациялар шартлари бўйича маълумотлар Bloomberg ахборот агентлигининг терминалига жойлаштирилган.
«Савдодан тушган пуллар Ўзбекистондаги кичик бизнес лойиҳаларини ривожлантириш учун миллий валютадаги кредит тармоғини очишга йўналтирилади», — дейилади хабарда.
Изоҳ (0)