Ўзбекистондаги нотариал идораларда электрон навбат жорий этилади, деб хабар беради Spot.
Электрон навбат 2018 йилнинг 1 июнига қадар жорий этилиши режалаштирилган.
Бундан ташқари, ноябрь ойига қадар нотариал идораларда нотариал ҳаракатларнинг махфийлигини сақлаган ҳолда реал вақт режимидаги масофавий марказлаштирилган аудио ва видеокузатув тизимини жорий этилади.
Шунингдек, ушбу муддатда барча нотариал идораларда бармоқ изларини сканер қилиш ускуналари пайдо бўлади. Келгусида улардан нотариал ҳаракатларни амалга ошириш учун мурожаат қилган шахсларнинг шахсини аниқлаш бармоқ изларини сканер қилиш ва уларни паспортдаги (фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг биометрик ҳаракатланиш ҳужжатидаги) биометрик маълумотлар билан солиштириш мақсадида фойдаланилади.
Изоҳ (0)