Тошкент вилоятининг шу номли туманида яшовчи мактабнинг 6-синф ўқувчиси қўлига отасига тегишли пневматик тўппонча тушиб қолди. Бу ҳақда ИИВ жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабар берди.
У тўппончани ўйнаб, тепкисини босган пайтда ўқ отилиб, уйда меҳмонда бўлган мактабнинг 1-синф ўқувчиси С.Р.ни чап қўл тирсак қисмига тегди.
Ҳодиса оқибатида С.Р. жароҳат олиб, касалхонага ётқизилди. Суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)