Республика Гидрометеорология марказининг хабар беришича, 29 май куни Тошкентда ҳаво бироз булутли бўлади, вақти-вақти билан ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 3—8 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 10—12 даража илиқ, кундузи 27—29 даража иссиқ бўлади, деб ёзади ЎзА.
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Ғарбдан секундига 7—12 метр тезликда эсаётган шамол айрим жойларда секундига 15—20 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 7—12 даража илиқ, кундузи 25—30 даража иссиқ бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7—12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 10—15 даража илиқ, кундузи 27—32 даража иссиқ бўлади.
Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, айрим жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7—12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 10—15 даража илиқ, кундузи 27—32 даража иссиқ бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7—12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 13—18, кундузи 27—32 даража иссиқ бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 5—10 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 8—13 даража илиқ, кундузи 25—30 даража иссиқ бўлади.
Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7—12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 3—8, кундузи 13—18 даража илиқ бўлади.
Изоҳ (0)