24 май куни Андижон туманидаги Янгиобод МФЙда яшовчи фуқаро Х. Раззоқов хонадонидаги электр энергияси учун нореал ҳисобланган 941 минг сўм қарздорликдан норози бўлиб, ариза билан истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари ҳудудий бирлашмасига мурожаат қилди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.
Фуқаро мурожаати юзасидан Андижон туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари ҳудудий бирлашмаси мутахассислари томонидан ўрганиш ишлари олиб борилди. Ўрганиш давомида Х. Раззоқов электр энергияси учун мунтазам қилган тўловлари компьютерга киритилмай қолгани аниқланди. Масала истеъмолчи фойдасига ҳал қилинди.
Изоҳ (0)