Ўзбекистон велосипед спорти Федерацияси Туркманистоннинг Ўзбекистондаги элчихонаси билан ҳамкорликда 3 июнь — Халқаро велосипед куни муносабати билан велотур ўтказади, деб хабар беради «Газета.uz».
Мазкур велотурда Ўзбекистонда фаолият юритаётган дипломатик корпус вакиллари, элчихона, ваколатхоналар ходимлари ва бошқалар иштирок этиши мумкин.
Қайд этилишича, велотурга 3 июнь куни Тошкент шаҳри Тараққиёт кўчасида старт берилади. Рўйхатга олиш соат 7:00 дан 8:00 гача давом этади. Велопойга эса соат 9:00 да старт олади.
Мусобақачилар Махтумқули кўчаси бўйлаб «Ўзбекистон» меҳмонхонасидан «Ташсельмаш» чорраҳасига қадар боради.
237−47−44 телефон рақамлари орқали қўшимча маълумот олиш мумкин.
Изоҳ (0)