Иордания «Росатом» иштирокида 10 миллиард долларлик, 2 минг МВт (мегаватт) қувватга эга атом электр станциясини (АЭС) қуриш лойиҳасини нархининг қимматлиги учун бекор қилиб, эвазига кам қувватли реактор қуришга қарор қилди. Бу ҳақда The Jordan Times газетасига таяниб, «ТАСС» хабар берди.
26 май, шанба куни Иорданиянинг атом энергияси бўйича комиссияси «Росатом» таркибидаги Rusatom Overseas компанияси билан мамлакатда кам қувватли реактор қуриш масаласини ўрганиб чиқиш ҳақида келишув имзолади. 2017 йилнинг декабрида «Росатом» ва Иордания кам қувватли реакторлар ишлаб чиқариш бўйича меморандум қабул қилган. Томонлар Иродания ҳудудида Россия дизайнидаги кам қувватли реактор қуришнинг техник-молиявий тарафларини ўрганиб чиқишга келишган.
«Биз «Росатом» билан кўп йиллар давомида ҳамкорлик қилиб келамиз. Биз бу ҳамкорликни бошқа соҳаларда ҳам давом эттирмоқчимиз. Бугун кам қувватли реакторга эга АЭС қурилиши биз учун муҳимроқ, шунинг учун биз айнан шундай ечимни танладик», – Иорданиянинг атом энергияси бўйича комиссияси раиси Халед Тукан.
Изоҳ (0)