Колумбияда 27 май, якшанба куни президент сайлови бўлиб ўтмоқда. Улар мамлакатнинг Колумбия инқилобий қуролли кучлари (FARC) гуруҳи билан тинчлик битимининг бундан кейинги тақдирини ҳал қилиши мумкин, деб ёзади «Корреспондент.net».
Сайловда овоз берувчилар президент Хуан Мануэль Сантоснинг ворисини сайлаши лозим.
Президентлик лавозимига етакчи номзод Демократик марказ ўнг партиясидан Иван Дуке FARC билан тинчлик битими шартларини ўзгартириш ва собиқ исёнчиларни ҳарбий жиноятлари учун қамоқхонага юборишга сўз бермоқда. У, шунингдек, бизнес учун солиқларни камайтириб, иқтисодиёт ривожланишини рағбатлантиришни ваъда қилмоқда.
Сўровномаларга кўра, машҳурлиги бўйича иккинчи ўринни мамлакат пойтахтининг собиқ мери Густав Петро эгалламоқда. Петро бойликларни бойлардан камбағалларга қайта тақсимлаш мақсадида Колумбия иқтисодий сиёсатини қайта кўриб чиқишга сўз бермоқда.
Изоҳ (0)