Энг қисқа халқаро авиарейс Жанубий Америкада йўлга қўйилди. Бу ҳақда News18 хабар берди.
Рейс Aruba Airlines компанияси томонидан амалга оширилади. У Нидерландияга тегишли Aruba оролларини Венесуэланинг Пунто Фижо шаҳри билан боғлайди. Икки манзил орасидаги масофа 80 километрни ташкил қилади. Парвоз саккиз дақиқа давом этади.
Парвозлар душанба ва жума кунлари амалга оширилади. Чипта нархи эса 200 доллардан бошланади.
Дунёдаги энг қисқа ички рейс икки дақиқани эгаллайди. У Шотландиядаги Уэстрей ва Папа-Уэстрей оролларини боғлайди.
Изоҳ (0)