Туркия Россиядан табиий газ учун чегирма ҳисобидан бир миллиард доллар олади. Бу ҳақда Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон маълум қилди, деб хабар беради Anadolu агентлиги.
Унинг сўзларига кўра, Туркия ва Россия 2015—2016 йилларда Россия томондан етказиб берилган газ учун чегирма бўйича келишувга эришган. Музокаралар якунига кўра, чегирма миқдори етказиб берилган газ қийматининг 10,25 фоизини ташкил қилади.
Эрдўғоннинг эслатишича, Туркия 2015 йилда Россиядан табиий газ учун чегирма сўраган. Москва бу талабни қондиришдан бош тортган. Шундан кейин Туркия Халқаро арбитражга мурожаат қилган.
Изоҳ (0)