Ўзбекистоннинг Тожикистондаги элчиси Эргаш Шоисматов «Азия Плюс» ахборот агентлиги мухбири Аваз Йўлдошевга журналистика соҳасида «Олтин қалам» XIII Миллий мукофоти учун халқаро танловнинг «Чет эллик журналистнинг Ўзбекистон ҳақидаги энг яхши материали учун» номинацияси ғолиби дипломини тантанали равишда топширди. Бу ҳақда Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати хабар берди.
Маросим Тожикистон оммавий ахборот воситаларида кенг ёритилди, хусусан «Тожикистон» телеканалининг ўзбек тилидаги «Ахбор» дастурида Аваз Йўлдошев билан интервью кўрсатилди.
Шунингдек, журналистика соҳасида «Олтин қалам» XIII Миллий мукофоти учун халқаро танлов ҳакамлари томонидан кўриб чиқиш учун жўнатилган турли йўналишлардаги ўнлаб ишлар ичидан энг яхшилари танлаб олиниб, 2018 йил 3 май куни «Чет эллик журналистнинг Ўзбекистон ҳақидаги энг яхши материали учун» номинацияси ғолиблари сифатида Туркиянинг TRT телерадиокомпаниясининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Осман Гўкмен, Италиянинг мустақил журналисти Микаэла Зуккони ва Қирғизистоннинг «Кабар» ахборот агентлигининг Ўзбекистондаги мухбири Тўланбой Курбанов ҳам эътироф этилган эди.
Изоҳ (0)