Индиана штатидаги (АҚШ) Ноблсвилл шаҳрида жойлашган мактабда содир бўлган отишма оқибатида бир нафар ўсмир ва ўқитувчи жароҳат олди. Бу ҳақда Fox 59 нашрига таяниб, «Газета.ru» хабар берди.
Гувоҳларнинг сўзларига қараганда, мактаб ўқувчиси дарсдан сўнг табиатшунослик фани ўқитувчиси билан гаплашиб олиш учун синф хонасида қолган, бироқ бироздан сўнг у хонадан чиқиб, қўлида пистолет билан қайтиб келган.
Таъкидланишича, ўқитувчи талабанинг қўлидаги қуролни тортиб олишга уриниб, уни ерга йиқитишга муваффақ бўлган. Айни вақтда ҳужум уюштирган ўқувчи ҳибсга олинган.
Ўқувчининг жиноятга қўл уришига ундаган сабаблар ҳозирча номаълум.
Изоҳ (0)