Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Ўзбекистон Президентининг қарори билан Шодиёр Маматқулов Мактабгача таълим вазирининг молиявий масалалар бўйича ўринбосари этиб тайинланди. Вазирлик ахборот хизматининг «Дарё»га маълум қилишича, Маматқулов 24 май куни вазир Агрепина Шин раҳбарлигида ўтказилган йиғилишда жамоага таништирилган.

Фото: Мактабгача таълим вазирлиги ахборот хизмати

Фото: Мактабгача таълим вазирлиги ахборот хизмати

Шодиёр Маматқулов 2008 йил Тошкент давлат иқтисодиёт университети бакалавриатини, 2011 йил эса Банк-молия Академияси магистратурасини тамомлаган.

Фото: Мактабгача таълим вазирлиги ахборот хизмати

Фото: Мактабгача таълим вазирлиги ахборот хизмати

У 2017 йили Ўзбекистон Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлигининг давлат харидларини назорат қилиш бўлим бошлиғи этиб тайинланган эди, кейинроқ Лойиҳалар ва импорт шартномаларини экспертизадан ўтказиш маркази техник иншоотлар бошқармаси бошлиғи сифатида фаолият юритган.

Мактабгача таълим вазирининг молиявий масалалар бўйича аввалги ўринбосари — Қаҳрамон Орипов май ойида Тошкент шаҳар ҳокимининг иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича биринчи ўринбосари этиб тайинланган эди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар