«Тошкент механика заводи» АЖ (собиқ ТAПОиЧ) яқинида Ўзбекистондаги илк уч қаватли чорраҳа барпо этилаётгани муносабати билан ҳудуддаги айрим уйлар бузилиши режалаштирилган, деб хабар беради Sputnik.
«Чорраҳа қурилиши лойиҳасида Тошкент халқа йўлини Темур Малик кўчасидан Маҳтумқули кўчаси томон йўналиши бўйлаб текислаш кўзда тутилган.
Текислаш йўл четидаги уйларни бузиш эвазига амалга оширилади. Бузиладиган уйларнинг аксарияти, хусусан 21 та ҳовли бизнинг туманимиз ҳудудида жойлашган», — дейди Мирзо Улуғбек тумани ҳокими Шавкатбек Эргашев.
Унинг сўзларига кўра, бузилаётган уйлар эгаларига иккиламчи бозордан ёки қурилаётган уйлар таклиф этилган.
Ҳокимнинг сўзларига кўра, бу уйлар чорраҳа қурилгунига қадар ҳам бузиладиган уйлар рўйхатида турган, шунинг учун бу хабар аҳоли учун янгилик бўлмаган.
«Биз аллақачон янги чорраҳани қуришни бошлаб юбордик. Ҳозирда вақтинчалик йўлни қуряпмиз. Кейинроқ туннел қура бошлаймиз.
Иш самарадорлигини ошириш учун ҳар якшанба куни бу ерда штаб йиғилиши бўлиб ўтади. Йиғилишда юзага келаётган барча масалалар муҳокама қилинади.
Маълумот учун, чорраҳа 2019 йилда фойдаланишга топширилади.
Изоҳ (0)