Конго демократик республикасининг шимолида қайиқнинг ағдарилиб кетиши оқибатида 49 киши чўкиб кетди, тахминан шунча киши омон қолган. Бу ҳақда Жанубий Африканинг EWН нашрга таяниб, «РБК» хабар берди.
Ҳалокат юз берган Чуапа вилоятининг вице-губернатори берган маълумотларга қараганда, кит ови билан шуғулланадиган қайиқ 23 май, чоршанба куни чўккан.
EWН маълумотига кўра, бундай ҳалокатлар Конгода янгилик эмас. Аҳолининг асосий қисми учун дарёлар узоқ масофадаги манзилларга боришнинг ягона йўлидир. Ҳалокатларнинг сабаби кўпинча ҳаддан ташқари оғир юк ортилгани, қайиқдан узоқ вақт давомида фойдаланиб келинганлиги ёки хавфсизлик чораларига риоя этмаслик билан боғлиқ бўлади.
Изоҳ (0)