АҚШ ҳукумати Россия ҳарбийларининг 2014 йилда Донецк яқинидаги Малайзия «Боинг»и ҳалокатига алоқадорлиги ҳақида эълон қилган халқаро текширув гуруҳи тадқиқоти хулосаларига тўлиқ қўшилади. Бу ҳақда АҚШ Давлат департаменти расмий вакили Хизер Нойерт маълум қилди, деб ёзади Meduza.
Америка дипломатик идораси БМТ Хавфсизлик кенгашининг MH17 рейси ҳалокатининг айбдорини топишда барча мамлакатларнинг ҳамкорлик қилишини кўзда тутувчи талаби ҳақида эслатди ва Россиядан ўзининг ҳодисадаги роли ҳақида ҳисоб беришни талаб қилди.
«Россиянинг алдашни тўхтатиб, ўзининг MH17 ҳалокатидаги ролини тушунтириб бериш вақти келди», — дейилади баёнотда.
Бирлашган текширув гуруҳи 24 майда эълон қилган янги ҳисоботда лайнер Россия ҳаво ҳужумига қарши мудофаасининг 53-зенит ракета бригадасига тегишли «Бук» томонидан уриб туширилгани айтилган.
Изоҳ (0)