Шимолий Корея ташқи ишлар вазири Ким Ке Гваннинг маълум қилишича, КХДР ҳамон АҚШ билан муносабатларини яхшилаш ниятида ва исталган вақтда ҳамда исталган форматда Америка ҳукумати билан учрашув ўтказишга тайёр, деб хабар берди «Корреспондент.net».
«Биз АҚШ билан музокара ўтказишга ва мавжуд масалаларни исталган вақтда ҳамда исталган форматда кўриб чиқишга тайёр эканлигимизни билдирамиз», — дейилади хабарда.
Ким Ке Гваннинг таъкидлашича, бир томонлама саммитнинг берор қилиниши КХДР ҳукуматини АҚШ билан муносабатни яхшилаш учун барча саъй-ҳаракатлар тайёр эканлигини баҳолашга мажбур қилди.
«Бизнинг бутун дунё ва Корея яриморолидаги тинчлик ҳамда барқарорликни таъминлаш йўлидаги ҳаракатларимиз ўзгаришсиз қолмоқда ва биз АҚШга ўз қарорини кўриб чиқиши учун етарлича вақт берамиз», — дея таъкидлайди вазир.
Изоҳ (0)