Россиялик ҳарбийлар ҳаво ҳужумидан мудофаа қилишга мўлжалланган янги авлод C-500 тизимини муваффақиятли синовдан ўтказди. Бу ҳақда CNBC телеканалига таяниб, «Газета.ru» хабар берди.
Телеканал маълумотларига кўра, C-500 тизими рекорд масофада узоқликдаги нишонни (480 километр) маҳв этган. Бу эса шу кунга қадар ўтказилган синов натижаларидан 80 километрга кўп демакдир.
Таъкидланишича, мазкур тизим гипертовушли ракеталарни, учувчисиз бошқариладиган қуриламалар ва самолётларни тутиб қолишга мўлжалланган. Шунингдек, у F-22 ва F-35 каби «кўринмас самолёт»ларни ҳам тутиб қолишга қодир. C-500 100 километргача баландликда бўлган учар объектларни йўқ қилиш имкониятига эга.
Изоҳ (0)