Россиянинг коинотни назорат қилиш тизими Ер атрофидаги орбитада Америка тизими каталогида қайд этилганидан кўра кўпроқ йўлдош ва чиқиндиларни «кўради». Бу ҳақда Россия космик назорат тизими конструктори Виктор Шилин маълум қилди, деб ёзмоқда «РИА Новости».
NASA ва NORAD маълумотларига кўра, Америка каталогида қарийб 19 мингта объект, шу жумладан, беш мингта фаолиятдаги ва ишдан чиққан сунъий йўлдош мавжуд, қолганлари эса космик чиқиндилар ҳисобланади.
Эксперт томонидан келтирилган маълумотларга кўра, Россия назорат тизимининг каталогида Ернинг пастки орбитасида ўлчами 20 сантиметрдан катта бўлган етти мингта объект мавжудлиги, шунингдек, юқори орбитада ўлчами 20—40 сантиметр бўлган олти мингта объект борлиги қайд этилган.
Изоҳ (0)