NASA қуёшнинг фаоллиги тасвирланган роликни ўзининг Twitter’даги саҳифасига жойлаштирди. Мазкур видео май ойининг бошида Қуёш динамикаси обсерваториясидаги (SDO) сунъий йўлдош ёрдамида олинган, деб хабар беради «РИА Новости».
Видео ультрабинафша диапазон ёрдамида олингани сабаб қуёш дискидаги тожсимон тешикни кўриш мумкин.
https://twitter.com/NASASun/status/994372698318000128
Тожсимон тешик остида тезкор қуёш шамолидан иборат анча қора соҳа жойлашган. Тожсимон тешиклар ёруғлигининг пасайиши ушбу соҳада жойлашган плазмаларнинг сайёралараро маконга тарқалиб кетганлигига боғлиқ.
Изоҳ (0)