2018 йил 12 май куни соат 22:00 атрофида Самарқанд туманида яшовчи С. маст ҳолда ўзининг «Москвич» машинасини Самарқанд шаҳрида бошқариб кетаётганида, вилоят ИИБ ЙҲХБ инспекторлари томонидан тўхтатилди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати маълум қилди.
Инспекторлар Ф. ва А. уни вилоят наркология диспансерида тиббий кўрикдан ўтказмоқчи бўлганда ҳайдовчи уларга фаол қаршилик кўрсатиб, тан жароҳати етказди.
Мазкур ҳолат юзасидан Самарқанд шаҳар прокуратураси томонидан С. га нисбатан Жиноят Кодексининг 219-моддаси 2-қисми (ҳокимият вакилига қаршилик кўрсатиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)