Жорий йилнинг 23 май куни Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларининг тоғ ва тоғолди ҳудудларида сел келиши хавфи мавжуд. Бу ҳақда ФВВ ахборот хизмати маълум қилди.
Об-ҳаво ўзгарувчан, ёғингарчилик кутилади, айрим жойларида ёмғир кучли ёғиши ва момоқалдироқ бўлиши мумкин.
Тоғ ва тоғолди ҳудудларида яшовчи аҳолидан эҳтиёт чораларини кўриш, нохуш ҳолатлар вужудга келганида ФВВнинг «Тезкор рақам»ига (+99871 147-10-50) мурожаат этиш cўралган.
Изоҳ (0)