Ўзбекистонда расмий ташриф билан бўлиб турган Россия мудофаа вазири, армия генерали Сергей Шойгу бошчилигидаги делегация 22 май куни Самарқандга келди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
Сергей Шойгу дастлаб Биринчи Президент Ислом Каримов қабрига гул қўйиб, унинг хотирасига ҳурмат бажо келтирди.
Россия мудофаа вазирига Биринчи Президент мангу ором топган Ҳазрати Хизр мажмуасининг бунёд этилиши ва бу ерда қисқа фурсатда амалга оширилган кенг кўламли қурилиш-ободонлаштириш ишлари ҳақида маълумот берилди.
Шундан сўнг меҳмон Хўжа Дониёр зиёратгоҳи, Амир Темур мақбараси, Мирзо Улуғбек расадхонаси, Регистон мажмуаси ва бошқа тарихий-маданий ёдгорликларни зиёрат қилди.
Россия мудофаа вазири мамлакатда аждодларимиз меросини асраб-авайлаш ва уни келгуси авлодларга асл ҳолича етказиш борасида олиб борилаётган ишларга юксак баҳо берди.
Изоҳ (0)