Жаҳон адабиётининг энг сара намуналарини ўзбек тилига ҳамда ўзбек адабиёти дурдоналарини чет тилларига таржима қилиш ва нашр етиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўгрисидаги ҳукумат қарори қабул қилинди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги маълум қилди.
Қарорга мувофиқ, 2018 йилдан бошлаб ҳар йили келгуси йил учун жаҳон адабиётининг энг сара намуналарини ўзбек тилига ҳамда ўзбек адабиёти дурдоналарини чет тилларига таржима қилиш ва нашр етиш режалаштирилган адабиётлар рўйхати ҳамда уларнинг адади бўйича таклифлар ишлаб чиқилади.
Нашр етилган адабиётлар Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган тақсимот бўйича вазирликлар, идоралар ва бошқа ташкилотларга тарқатилади.
Таржима қилиниши ва нашр етилиши режалаштирилаётган асарлар ушбу асарлар муаллифлари ёки муаллиф ҳуқуқига эга бўлган шахсларнинг розилигини олган ҳолда таржима қилинади ва нашр этилади.
Изоҳ (0)