Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманида жорий йил 9 январидан 24 февралигача бўлган вақт оралиғида номаълум шахслар COSCOM МЧЖга тегишли Сойлиқ қишлоғида жойлашган антенна минораси ҳудудига темир тўрни ошиб ўтиш йўли билан кирган. Бу ҳақда ИИВ жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабар берди.
Улар бу ердан умумий қиймати 6 миллион сўмлик C станциясининг 4 дона аккумулятор батареясини ўғирлаб кетган.
Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Қибрай туманида яшовчи Р.Т. ва Салар ШФЙда яшовчи Ш.Т. содир этганликлари аниқланди.
Улар қўлга олинди.
Изоҳ (0)