Қозоғистоннинг Олмаота вилоятидаги Олмаота—Остона автомагистралида йўловчи ташувчи автобус ёниб кетди, деб хабар беради «Казинформ».
Ҳодиса 22 май куни соат 22:00 атрофида трассанинг 56-километрида юз берди. «Чапаево қишлоғи яқинида Жезқозғон—Олмаота йўналишида ҳаракатланаётган Van Hool русумли автобус ёниб кетди. 22:24 да бошланган ёнғин 23:10 да ўчирилди», — дейилади хабарда.
Автобус ичида саккиз киши бўлган. Улар ёнғин оқибатида жароҳат олмаган.
Изоҳ (0)