Буюк Британияда шаҳзода Гарри ва унинг рафиқаси Меган Марклнинг тўйдан сўнг биринчи марта омма олдига чиқиши шов-шувларга сабаб бўлди. Бу ҳақда «MetroNews.ru» хабар берди.
Жуфтлик Букингем боғидаги зиёфатга келди. Бу анъана бўлиб, шаҳзода Уильям ва Кейт Миддлтон ҳам тўйдан кейин бу тадбирга ташриф буюрган.
Гарри ва Меганга шаҳзода Чарльз ва унинг рафиқаси Камилла ҳамроҳлик қилган. Хабар қилинишича, герцогиня Меганга раҳнамолик қилмоқда, улар ўртасида илиқ муносабатлар шаклланган. Букингем боғидаги зиёфатда Камилла ва Меган кўп ва кулиб суҳбатлашган.
Меган Марклнинг тўйдан кейинги биринчи чиқиш учун танлаган либоси шов-шувга сабаб бўлган. Либосни яратган Coat брендининг сайти кирувчиларнинг сони ортиб кетганидан ишламай қолган.
«Ҳозирда веб-сайтимиз катта миқдордаги трафик туфайли ёпилган. Биз узр сўраймиз ва вазиятни тузатишга умид қиламиз», — дейилади компания хабарида.
Меган биринчи чиқиш учун Tamara Mellon's Siren Heel бренди туфлисини ва қироллик оиласининг севимли дизайнери Philip Treacy брендининг шляпасини танлаган.
Меган Маркл ва шаҳзода Гаррининг (эндиликда Сассекс герцоги ва герцогиняси) ўзини тутиши ҳам жамоатчилик эътиборидан четда қолмаган. Шаҳзода ва Меган бир-бирига ниҳоятда илиқ муносабатда экани сезилган.
Изоҳ (0)