22 май куни Ислом Каримов номидаги илмий-маърифий ёдгорлик мажмуасида «Музей ишини ривожлантириш аҳволи ва истиқболлари» мавзуида семинар ташкил этилди. У 18 май — Халқаро музейлар куни муносабати билан ташкил этилди. Бу ҳақда «Дарё»га Ислом Каримов номидаги Республика хайрия жамоатчилик фонди вакиллари маълум қилди.
Тадбирда Ўзбекистон музейлари вакиллари, ОАВ ходимлари, соҳа экспертлари, чет эллик меҳмонлар, жумладан, ЮНЕСКОнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Дендев Бадарч иштирок этди.
Давра суҳбатида Ўзбекистонда музей ишини ривожлантириш масалалари, музейлар олдида турган долзарб муаммолар кўриб чиқилди.
Бундан ташқари, Ўзбекистоннинг Халқаро музейлар кенгашида иштироки масаласи кўриб чиқилди.
Тадбир доирасида Ўзбекистон музейлар ассоциацияси тузилиши борасидаги режалар айтиб ўтилди.
Изоҳ (0)