Фарғона вилоятининг Олтиариқ туманида яшаган И.С. ўзининг Damas машинасини Полосон қишлоғи марказида ҳайдаб кетаётиб, қарама-қарши йўналишда келаётган И.А. бошқарувидаги «ГАЗ-3507» русумли автомобили билан тўқнашув содир этди. Бу ҳақда ИИВ жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабар берди.
ЙТҲ оқибатида И.С. яраланиб, касалхонага келтирилганида ҳаётдан кўз юмди.
Damas’нинг икки нафар йўловчиси турли даражадаги жароҳатлар билан касалхонага ётқизилди.
Изоҳ (0)