Татаристонда парашютда сакраш чоғида юз берган бахтсиз ҳодиса сабабли икки киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.
Эркин тушиш чоғида спортчилардан бири бошқа бир спортчининг очилган парашютига урилган. Россия Тергов қўмитаси томонидан эълон қилинган видеода жамоа аъзолари ерга тушгач, жабрланганлар томонга югуриб кетгани акс этган.
Олинган тан жароҳати оқибатида бир киши тез ёрдам машинасида, иккинчиси эса бир неча соатдан сўнг касалхонада вафот этган. Аэроклуб ходимларининг сўзларига кўра, иккала спортчи ҳам катта тажрибага эга бўлган, уларнинг ҳар бири шу вақтга қадар 600 мартадан кўпроқ парашютда сакраган эди.
Изоҳ (0)