Озарбайжон пойтахти Боку шаҳридаги кафеда юз берган портлаш оқибатида икки киши ҳалок бўлди, яна икки киши жароҳат олди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.
Маълумотларга кўра, портлаш автомобиль эҳтиёт қисмлари бозорида жойлашган кафеда юз берган. Воқеа жойида икки кишининг мурдаси топилган, икки киши эса касалхонага жўнатилган.
Изоҳ (0)